Навбатдаги меморандум
Халқ хўжалигининг турли жабҳаларидаги кенгқамровли тараққиётнинг, мақсадли ҳаракатнинг асосий омили ривожланган давлатлараро ўзаро ҳамкорликнинг тўғри йўлга қўйилишидир. Худди шу мақсадда жорий йилнинг 26 август куни институтимизда Россия халқлар дўстлиги университетининг аграр – технология институти ўртасида меморандум имзоланди. Ўша таълим муассасасининг вакили сифатида Россия Федерацияси “НПО ЭкоПроект” МЧЖнинг бош директори, тупроқшунослик ва экология мутахассислиги бўйича биология фанлари номзоди, доцент Васенев Вячеслав Иванович ташриф буюрди. У Ўзбекистонга ташрифидан жуда мамнунлигини, Сирдарё вилоятининг “Оқ олтин” ва Мирзаобод туманларида бўлиб полиз маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги билан танишганини қайд этди. Институтимиз ректори айни пайтда меҳмонни ташриф билан қутлаб, эсдалик совғаларини топшириш асносида Россия халқлар дўстлиги университетининг аграр – технология институти ректорининг расмий ташрифини кутиб қолишларини қайд этдилар.
Институт Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Илҳом Абдураҳмонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов